Андижон вилоятидаги бозорлар ва савдо дўконларида март ойи давомида картошка нархи кескин қимматлашиб кетганди.  
«Кун.uz» мухбири Андижон бозорларида бўлди. Унинг маълум қилишича, эски шаҳар ҳудудидаги «Марказий бозор» ҳамда «Янги бозор» расталарида тадбиркорлар томонидан Россия ва қўшни давлатлардан олиб келинган картошка аҳолига 2200 сўм нархда сотилмоқда.

«Андижон шаҳридаги бозорлар ва савдо дўконларида  ҳам худди шу нархда кунига 25 тонна, туманларда эса 5 тоннадан сифатли картошка келтирилиб сотиляпти», дейди вилоят бозорлар уюшмаси вакили. 

Вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан амалга оширилган ҳаракатлар туфайли барча деҳқон бозорларида картошканинг нархи тушиб бормоқда. Ушбу қулайликдан аҳоли вакиллари мамнунлигини билдиришган.