Дубай полицияси бир кунга қолмасдан ярим дақиқа ичида заргарлик дўконидан 2 млн дирҳамга (548000 АҚШ долларига яқин) тенг қийматдаги заргарлик буюмларини ўғирлаб кетган жиноий гуруҳни қўлга олди, деб хабар берди Дубай полицияси  Twitter ижтимоий тармоғидаги блогида. 

"Ниқоб кийиб олган босқинчилар 31 сонияда дўкон пештахтасини бузиб 2 млн дирҳам қийматидаги заргарлик буюмларини ўмариб, ноъмалум йўналишда қочиб қолишган, лекин шунга қарамай Дубай полицияси 24 соат қолмасдан бутун жиноий гуруҳни қўлга олган", деб ёзилган полиция ҳисоботида.

Ўғирлик иштирокчилари БААда яшовчи 5 нафар хорижлик, жумладан бир аёл бўлган.  

Фото: Twitter.com/@DubaiPoliceHQ