Эквадор президенти сайловлар кунидаги хакерлик ҳужуми ҳақида маълум қилди

Жаҳон 09 Апрель 2017 2262

Эквадор президенти Рафаэль Корреа сайловлар кунида мамлакатнинг Миллий сайлов кенгаши (МСК) сайти АҚШ томонидан бузиб кирилганини маълум қилди. Бу ҳақида Telegrafo нашри хабар берди

"Гап миллий ва халқаро ҳуқуққа қарши сиёсий фитна ҳақида бормоқда, зеро улар мағлубиятга учрашларини ва Эквадор жуда муҳим аҳамиятга эга эканини яхши билишган, улар ноумидликдан мағлубиятни қабул қилишни исташмаган", - деди Корреа Лос Риос провинциясидаги чиқишида. 

Унинг сўзларига кўра, шу куннинг ўзида ECU-911 хавфсизлик хизматининг расмий сайтига ҳам киберҳужум уюштирилган. 

Эквадор сайлов ҳукуматлари 2 апрелда бўлиб ўтган мамлакат президенти сайловлари иккинчи босқичидаги овозларни қисман қайта ҳисоблашни бошлашган. Сайловлар натижалари бўйича мамлакатнинг беш провинцияси - Чимборасо, Имбабура, Пичинча, Котопакси ва Карчида норозилик намойишлари қайд этилган.

Эквадор миллий сайлов кенгаши сешанба куни ҳукмрон чап-марказ кучлари номзоди Ленин Моренонинг ғалабаси ҳақида расман эълон қилган, у президентлик пойгасининг иккинчи босқичида 51,14 фоиз овоз тўплаган. Унинг рақиби Гильермо Лассо эса 48,86 фоиз овозга эга бўлган. Сайловлардан кейин Лассо уларнинг натижасидан норози эканини айтган ва бюллетенларни қайта ҳисоблаб чиқишни талаб қилган. 

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 34847 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 73393 Ўзбекистон
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 138099 Жамият
Шавкат Мирзиёев: «Пастга тушиб, одамларнинг дарди билан яшаш — яккаю ягона ва энг улкан мақсадимиздир»
А серия. «Наполи» ҳам ишончли ғалаба билан старт олди
03:03 770 Спорт
Гулистон туманидаги намунали уйларнинг намунасиз кўчалари. Мутасаддилар бунга нима дейди?
02:35 2987 Жамият
Виталий Денисов футболга қайтганидан хурсанд
02:29 1740 Спорт
«Агробанк» ҳақми ёки биолаборатория? Зарбдордаги чигал муаммони ким ҳал қилади?
02:25 2192 Жамият
«Ўзбекистонда болалар кейинги 5 йил мобайнида боғчага 100 фоиз жалб қилинади» — Президент
Ла-лига. «Атлетико» бир киши кам бўлиб, мағлубиятдан қутулиб қолди
01:56 1399 Спорт
Кўпроқ янгиликлар