Эркак "американча тепаликлар" аттракционида қуш билан тўқнашди

Жамият 09 Апрель 2017 11683

Испанияда бир эркак "американча тепаликлар" аттракционида учиш вақтида қуш билан тўқнашиб кетди. Ушбу ҳолатнинг аттракцион вагонеткасига ўрнатилган камерадан ёзиб олинган видеоси YouTube’даги ValeRocks каналида жойлаштирилди.

Воқеа Барселона яқинидаги "Парк Авентура" кўнгилочар боғида юз берган. Европадаги энг катта вертикал тезлаштиргич Red Force’да учиш вақтида эркакнинг томоғига парвоз қилаётган қуш келиб урилган. Кўринишича, зарба кучли бўлганидан эркак бир фурсат нафас ололмай қолган. Эркак бир неча сониядан кейин ўзига келгач, унга қуш келиб урилганини англаган ва томоғига ёпишиб қолган қушни четга отиб юборган. Эркак, шунингдек, қушнинг урилишидан юзидан жароҳат олганини кўриш мумкин. 

Видеога қолдирилган изоҳларда вагонетканинг 180 км/соат тезлик билан ҳаракатлангани ва эркак юзида тўқнашувдан кейин қон излари қолганидан қушнинг тақдири эркакникидан анча аянчлироқ тугагани тахмин қилинган.

Кун янгиликлари
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 66470 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 36830 Lifestyle
Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантиришга доир қарор қабул қилинди
Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги товар айланмаси 1,8 маротабага ошди
23:59 / 16.08.2017 185 Иқтисодиёт
Германияда жўнатмалар ўз эгаларига Ford электр фургонларида етказилади
23:50 / 16.08.2017 165 Технология
Президент таълим тизимидаги ислоҳотларнинг бориши бўйича мажлис ўтказди
23:49 / 16.08.2017 1700 Ўзбекистон
АҚШнинг собиқ президентлари Шарлоттсвилл воқеаларига муносабат билдиришди
23:46 / 16.08.2017 450 Жаҳон
Туркия Германиядан FETÖ раҳбарларидан бирининг топширилишини талаб қилмоқда
23:42 / 16.08.2017 304 Жаҳон
Ўзбекистон ва Қирғизистон чегараси ҳудудидаги зиддиятлар камаяди
23:40 / 16.08.2017 1038 Ўзбекистон
Маккада Каъба ёпинғичи – Кисванинг кўргазмаси очилди
23:20 / 16.08.2017 1702 Жамият
Кўпроқ янгиликлар