Грецияда ҳар учинчи фуқаро солиқ тўламагани маълум бўлди

Жаҳон 09 Апрель 2017 3198

Грецияда 2016 йилда даромад жуда кам бўлгани боис ҳар учинчи фуқаро ҳеч қандай солиқ тўламагани маълум бўлди. Бу ҳақида мамлакат Молия вазирлиги маълумотларига асосланиб, "Вима" газетаси хабар берди. 

Гап солиқлардан бўйин товлашдами ёки Грециядаги уй хўжаликлари кўп йиллик инқироз сабаб ҳақиқатда даромадларини йўқотишдими - масала шунда. 

Нашр маълумотларига кўра, Молия вазирлиги 2016 йилда 8 645 596 солиқ декларациясини қайта ишлаган. 

"10 кишидан 9 нафари 20 минг евродан кам бўлган даромадни қайд этган, солиқ тўловчиларнинг 31,8 фоизи эса, умуман ҳеч қандай солиқ тўламаган", - деб ёзади газета. 

2015 йилда даромад 73,9 миллиард евро бўлган бўлса, 2016 йилда бу кўрсаткич 74,2 миллиардни ташкил қилди. Шунга қарамай, ўртача солиқ 3 фоизга ошган бир вақтда ўртача даромад 1,1 фоизга камайди.

Греция фуқаролари 2016 йилда 8,2 миллиард евро, 2015 йилда эса - 7,8 миллиард евро ҳажмдаги кирим учун солиқ тўлашган. 2016 йилда даромаднинг умумий суммаси 2015 йилга нисбатан 400 миллион еврога ошган, солиқлар эса янада ўсган.

2016 йилги декларацияларнинг кўрсатишича, солиқ тўловчиларнинг 14,6 фоизи ёки 1,263 миллион киши ҳеч қандай даромад олмагани маълум бўлган. Бу, қоидага кўра - болалар, талабалар, уй бекалари. 32 фоиз аҳоли ёки 2,767 миллион киши 5 минг евродан кам бўлган даромадга эга эканини маълум қилган ва табиийки, улар ҳам солиқ тўлашмаган. 

Шунингдек сўнгги беш йилда ойига минг евродан кам даромад олувчи кишилар сони 49 фоиздан 64,11 фоизга ўсган. 

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 29827 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 16166 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 64293 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 57050 Жамият
Абдулазиз Комилов раҳбарлигидаги Ўзбекистон делегацияси Ҳиндистонга сафарини якунламоқда
АҚШда Марсга юборилувчи янги коинот кемасининг илк синови ўтказилди
09:31 38 Жаҳон
Ғазабланган россиялик 46 минг рубллик қарзини копейкаларда тўлади
09:20 1353 Жамият
Ҳиндистонда йўловчи поезди вагонлари рельслардан чиқиб кетди, жабрланувчилар кўп 
09:19 284 Жаҳон
Демократлар Трампнинг эҳтимолий рақобатчилари ҳақида маълум йиғмоқда
09:11 286 Жаҳон
Аргентина олий суди собиқ президентга қарши давлатга хиёнат бўйича терговни қўллаб-қувватлади
09:09 558 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар