Интернетда Искандариядаги портлаш видеоси пайдо бўлди

Жаҳон 09 Апрель 2017 17865
Фото: Reuters

Интернетда Мисрнинг Искандария шаҳридаги черковга кираверишда худкушнинг портлашни содир этишининг кузатув видеокамераларидан олинган ёзуви пайдо бўлди. Видео "Ал-Арабия" телеканали томонидан жойлаштирилган. 

Видеода бир эркак черковга кирмоқчи бўлганда эшик олдидаги полициячи унга металлқидиргичдан ўтиши кераклигини айтади. Шунда эркак металлқидиргич ёнига келиб, ундан ўтмоқчи бўлади, бироқ ундан ўта олмай орқага қайтарилади. У орқага бир қадам ташлаганда портлаш юз беради.

Мисрнинг Танта ва Искандария шаҳарларидаги черковларда портлашлар 9 апрель куни бир неча соатлик фарқ билан содир этилган. 

Кўпроқ янгиликлар