“Интернетдаги таҳдидлардан ҳимоя” китоби тақдимоти бўлиб ўтди

Жамият 09 Апрель 2017 3748

Жорий йилнинг 5 апрель куни Тошкент молия институтида профессор-ўқитувчи ва талабалар билан давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбирда Юнусобод туман бош имом-хатиби Раҳматуллоҳ Сайфуддинов, “Мирза Юсуф” жоме масжиди ходимлари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари билан ишлаш бўйича проректор Х.Шеннаев, Маънавий-маърифий ишлар ва иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўлими бошлиғи, Ў.Нарбиев, “Ҳисоб ва аудит” факультети декани К.Каримова, “Молиявий таҳлил” кафедраси мудири М.Раҳимов ва кафедра профессор-ўқитувчилари ҳамда “Ҳисоб ва аудит” факультети талабалари қатнашишди.

Тадбирда “Мирза Юсуф” (Бодомзор) жоме масжиди имом-хатиби Раҳматуллоҳ Сайфуддинов сўзга чиқди. Шунингдек, Ўзбекистон мусулмонлар идораси раиси ўринбосари Айдарбек Тулеповнинг “Интернетдаги таҳдидлардан ҳимоя” номли китобининг тўлдирилган қайта нашри тақдимоти бўлиб ўтди. 

Тақдимотни ўтказишда ёшларни маънавий таҳдидлардан огоҳлик руҳида тарбиялаш ва уларни ахборот хуружларидан ҳимоя қилиш борасида профессор-ўқитувчиларга услубий ёрдам бериш асосий мақсад қилиб белгиланган. Бугунги глобаллашув жараёнида ахборот хуружлари ҳар жиҳатдан инсон онги ва қалбини эгаллашга қаратилганлиги билан характерлидир. Айниқса, глобал тармоқ ҳисобланган интернет орқали бўлаётган таҳдидларнинг хавфи ва таҳдиди ортиб бормоқда. Бу таҳдидлардан ёшларни ҳимоялашда миллий мафкурани сингдириш, ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва бу борада маънавий-маърифий ишларни фаол олиб бориш лозимлигини тақозо этади. Тақдимот тадбири ҳам шу жиҳатга қаратилганлиги билан муҳимдир. 

“Интернетдаги таҳдидлардан ҳимоя” асарининг дастлабки нашри 2015 йил чоп этилган эди. Ўтган давр мобайнида унинг мазмун-моҳияти олий ўқув юртлари, ўрта махсус ўқув юртлари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва ҳарбий билим юртларида ўқувчи-талабаларга атрофлича тушунтирилди. Шунингдек, телерадиоканалларда ушбу китобнинг ҳар бир боби юзасидан алоҳида кўрсатув, интервью ва эшиттиришлар эфирга узатилди. Хориж оммавий ахборот воситаларида ҳам асарга юқори баҳо берилди. 

Профессор-ўқитувчилар, соҳа мутахассислари, ўқувчи-талабалар ва жамоатчилик вакилларининг тавсиялари инобатга олиниб, китобнинг тўлдирилган нашри яқинда омма эътиборига ҳавола этилди. 

Янги нашр 15 та боб, 73 та мавзудан иборат бўлиб, интернетда пайдо бўлган таҳдидлар ва замонавий педагогик талаблар билан янада бойитилган. Қўшимча қисмни тайёрлашда ўзбек, рус, инглиз ва араб тилидаги энг сўнгги маълумотлардан фойдаланилган. 

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 48851 Жамият
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
Лотин алифбосидан кимлар қўрқади?
22:45 404 Жамият
Президент 2017 йилда ғўза дефолиациясини ўз вақтида ва самарали ўтказишга доир қарорни имзолади
Мустақиллик байрами Миллий боғда ўтказилмайди
Samsung Galaxy S9 cмартфони билан боғлиқ баъзи маълумотлар ошкор бўлди
2018 йил ҳосили учун август пиёзи ҳамда тўқсонбости усулида сабзавот экинларини жойлаштиришга доир қарор имзоланди
Полиция Барселона теракти ижрочиси йўқ қилинганини тасдиқлади
22:20 1468 Жаҳон
Испаниялик сузувчи жаҳон чемпионатида терактлар қурбонлари хотирасига бир ўзи сукут сақлади
22:20 680 Спорт
АҚШ ҲДК навбатдаги тўқнашувдан сўнг Тинч океанидаги тадқиқотларини тўхтатди
22:15 940 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар