Мисрда иккинчи портлаш. Искандариядаги теракт оқибатида 8 киши ҳалок бўлди

Жаҳон 09 Апрель 2017 7375

Мисрнинг Искандария шаҳридаги черковда содир этилган портлаш оқибатида 8 киши ҳалок бўлди ва 60 киши жароҳатланди. Бу ҳақда Миср Соғлиқни сақлаш вазирлигига асосланиб Reuters агентлиги хабар тарқатган.

Маълум қилинишича, худкуш террорчи полиция пайқаб қолгач, ўзини черков эшиги олдидаёқ портлатиб юборган ва бу қурбонлар сони кўп бўлишининг олдини олган.

ОАВнинг айтишича, у коптларнинг патриархи Теодор Иккинчини ўлдиришни мақсад қилганди. Патриарх портлаш рўй беришидан олдинроқ бинони тарк этишга улгурган ва жароҳатланмаган.

Қайд этиш керакки, бу Мисрда бугун содир этилган иккинчи йирик теракт бўлди. Бундан аввалроқ Танта шаҳридаги Мар-Гиргис шаҳрида худкуш террорчи ўзини портлатгач, 30 киши ҳалок бўлган ва 40дан ортиқ киши жароҳатланганди.

Ҳозирча ушбу портлашлар учун жавобгарликни ҳеч бир ташкилот ўз зиммасига олмади.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 58170 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 33614 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 41264 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 5114 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 16896 Ўзбекистон
Қизил сайёрада сирли сув омбори топилди
12:22 0 Жаҳон
Фотомақола: Андижон шаҳрида гуллар байрами
16 август куни Тошкентда юз берган йўл-транспорт ҳодисалари
11:50 5191 Жамият
Шавкат Мирзиёев Бекободга ташриф буюрди
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
Кўпроқ янгиликлар