«МЮ» аутсайдерни мағлуб этди

Спорт 09 Апрель 2017 5462

«Манчестер Юнайтед» АПЛнинг 32-турида «Сандерленд» майдонига сафар қилди. Сандерленддаги «Стэдиум оф Лайт» стадионида кечган учрашув меҳмонлар жамоасининг 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Учрашув аввалида Златан Ибраҳимович узоқ масофадан дарвозани ишғол қилди. 43-дақиқада Себастьян Ларссон Люк Шоуга нисбатан ишлатилган қўполлиги учун тўғридан-тўғри қизил карточка олди.

Иккинчи бўлим бошида Генрих Мхитарян рақиб жарима майдонига ёриб кириб, узоқ бурчакни аниқ ишғол қилди. Ўйин якунида Ибраҳимовичнинг пасини Маркус Рашфорд голга айлантирди - 0:3.

Эндиликда «МЮ» жамғарган очколар сони 57тага етди ва жамоа тўртинчи ўриндаги «Манчестер Сити»дан 4 очко ортда қолган ҳолда бешинчи ўринда жойлашган. «Сандерленд» 20 очкоси билан 20-ўринда қолмоқда.

Англия чемпионати
32-тур

Сандерленд – Манчестер Юнайтед 0:3 (0:1, 0:2)
Голлар: 0:1 – 30 Ибраҳимович, 0:2 – 46 Мхитарян, 0:3 – 89 Рэшфорд.
Сандерленд – Пикфорд, Коне, Овьедо (Манкильо, 39), Жонс, Денайер, Ндонг, Кэттермоул (Борини, 66), Родуэлл, Ларссон, Аничебе, Дефо.
Манчестер Юнайтед –  Ромеро, Байи, Шоу (Блинд, 61), Дармиан, Рохо, Феллайни, Погба, Эррера, Мхитарян (Марсиял, 78), Лингард (Рэшфорд, 64), Ибраҳимович.
Огоҳлантиришлар: Шоу (15), Лингард (64), Феллайни (79), Марсиял (82), Ндонг (85), Дармиан (90).
Четлатиш: Ларссон (43).

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 20542 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 23789 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 12193 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 13186 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 42546 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 53570 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 48062 Lifestyle
«Ижтимоий фикр»: Аксари ўзбекистонликлар «тақдирим, келажагим Ватан билан муштарак» дейишмоқда
ОАВ: Барселонадаги теракт ижрочиси ҳужумдан 4 кун аввал Парижга борган
17:59 540 Жаҳон
Бектемир туманида  маъмурий назорат қоидаларини бузган шахс қўлга олинди
17:58 444 Жамият
Кўпроқ янгиликлар