Оқ уй Россияга қарши янги санкцияларни муҳокама қилишни бошлади

Жаҳон 09 Апрель 2017 12707

АҚШнинг БМТдаги доимий вакили Никки Ҳейли маълум қилдики, америкаликлар президенти Дональд Трампнинг маъмурияти Сурияни қўллаб-қувватлаётгани учун Россияга қарши янги санкцияларни қўллаш имкониятларини муҳокама этган. Бу ҳақда у CNN телеканали учун берган интервьюсида айтиб ўтган.

«Биз буни муҳокама қиламиз, муҳокама жараёни бошланган», — дея Ҳейли хонимнинг сўзларини келтирган агентлик.

Бундан олдинроқ инглиз нашрларида АҚШ Давлат котиби Рекс Тиллерсон Москвага ташрифи вақтида Россиядан Сурияни қўллаб-қувватлашни тўхтатишни талаб этиши ҳақида ёзилганди.

4 апрель куни Суриянинг Идлиб вилоятида кимёвий ҳужум амалга оширилди ва унинг оқибатида 80 киши ҳалок бўлди.

Ушбу ҳужум учун жавобгарликни расмий Вашингтон Асад режими зиммасига юклади. 7 апрель куни АҚШ Қуролли кучлари Суриянинг Шайрат аэродромига «Томагавк» русумли қанотли ракеталарини йўллади. 

Москва томони ушбу ҳужумни «тажовуз акти» дея баҳолади ва АҚШ билан Сурияда кўзда тутилмаган ҳолатларнинг олдини олиш ҳақидаги меморандум амалда бўлишини тўхтатди.

Кўпроқ янгиликлар