Олтинкўл туманида уюшмаган ёшлар учун “Тадбиркорликка илк қадам” кўргазмали тадбир ўтказилди

Жамият 09 Апрель 2017 3356

Андижон вилояти Олтинкўл тумани Сувюлдуз қишлоғидаги Исломобод маҳалласида уюшмаган аҳоли билан ишлашда давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигига бағишланган кўргазмали семинар бўлиб ўтди.

19-умумтаълим мактабида ташкил этилган семинарда тумандаги тижорат банклари бўлимлари, агрофирмалар, бандликка кўмаклашиш ва ягона дарча марказлари, тиббиёт, соғлиқни сақлаш бўлимлари раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ҳамда ҳудуддаги ишсиз ёшлар иштирок этдилар. Тўпланган тажрибани оммалаштириш учун шаҳар ва туман ҳокимларининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари таклиф этилди.

Тадбир иштирокчиларини туман ҳокими Бахтимурод Каримов қутлаб, мавзу доирасида амалга оширилаётган ишларга тўхталди. Бандликни таъминлашга алоқадор ташкилотлар мутахассислари ҳар бир хонадонда тадбиркорликни ривожлантириш, иссиқхоналар ташкил этиш, паррандачиликни йўлга қўйиш масалаларида тушунтириш ва маслаҳатлар бердилар. 120 нафар ишсиз ёшлар билан бирма-бир суҳбатлашилди. Касбий кўникмалари, мавжуд имкониятлардан келиб чиқиб тегишли ёрдам кўрсатилди.

Гарчи 120 нафар ёшнинг барчаси бирдан ишли бўлмаган бўлса-да, уларнинг кўнглида тадбиркорлик қилиш, мамлакат Президенти ташаббуси билан бошланган умумхалқ ҳаракатида ўзининг муносиб ўрнини топиш мақсади пайдо бўлди.

Тадбир доирасида спорт мусобақалари, бадиий чиқишлар, тиббий кўрик, турли кўргазмалар ташкил этилди. Унинг аввалида эса маҳалладаги 6 нафар ёшга Ўзбекистон фуқароси паспорти, шунингдек, турли мусобақаларда ғолибликни қўлга киритган мактаб ўқувчиларига дипломлар тантанали равишда топширилди.

Элмурод Эрматов, Андижон

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 4231 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 5081 Жамият
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 20747 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 49701 Жамият
Келажак мевалари: фарғоналик бемор онанинг икки нафар норасида фарзандига ёрдам қўлини чўзайлик
23:59 / 21.08.2017 3760 Жамият
Барселоналик террорчини йўқ қилишда синчков аёл ёрдам берди
23:57 / 21.08.2017 2223 Жаҳон
Шимолий Кореяга қочиб кетган охирги америкалик ҳарбий вафот этди
23:34 / 21.08.2017 4150 Жаҳон
Хитой хорижий инвестицияларга чеклов жорий қилди
23:08 / 21.08.2017 2371 Жаҳон
Дайжест: Самарқандда ҳокимлар алмашинуви, гўшт импорти учун имтиёз, Асакадаги заводда танаффус ва куннинг бошқа хабарлари
22:59 / 21.08.2017 3570 Жаҳон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
22:48 / 21.08.2017 3659 Технология
Кўпроқ янгиликлар