Швеция бош вазири терактда қўлланган машинадаги бомбадан 400 метр нарироқда бўлган

Жаҳон 09 Апрель 2017 12880
Фото: TT

Швеция бош вазири Стефан Лёвен 7 апрелда маҳаллий вақт билан соат 22.00ларда шу куннинг ўзида кундузи содир этилган теракт жойига қурбонлар хотирасига гуллар қўйишга келган. Лёвен терактда қўлланган юк машинаси ичида ундан кейинроқ топилган бомбадан бор-йўғи 300-400 метр нарироқда бўлган. Бу ҳақда SVT телеканали полициядаги манбаларга иқтибос келтирган ҳолда хабар бермоқда.  

Полициядаги манбанинг айтишича, бош вазир воқеа жойига келганда юк машинасидаги портловчи қурилма ҳали топилмаган бўлган ва машинанинг ичида қолган. Унинг айтишича, ҳуқуқ-тартибот идоралари бомбани бош вазир ташрифидан бир неча соатдан кейингина аниқлашган.

Манбанинг таъкидлашича, бош вазир ичида портловчи қурилма бўлган юк машинасидан 300-400 метр нарироқда бўлган ва бу ҳуқуқ-тартибот идоралари "бўлиб ўтган воқеанинг жиддийлигини охиригача тушуниб етмаганларидан" дарак беради.

Аввалроқ Швеция ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари юк машинаси ичида портловчи қурилма бўлган сумкани топишгани маълум қилинганди.

Эслатиб ўтамиз, 7 апрелда кундузи Стокҳольмдаги Сергельсторг майдонида юк машинаси ҳайдовчиси машинасини одамлар устига бостириб борган. Машина универмагга урилиб, ёниб кетган. Охирги маълумотларга кўра, теракт оқибатида 4 киши ҳалок бўлган, яна 10 киши жароҳат олган.

Юк машинаси ҳайдовчиси ушланган. У 39 ёшли Ўзбекистон фуқароси бўлиб чиққан. Унга нисбатан теракт амалга ошириш айби қўйилган.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 24973 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 54854 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 65315 Жамият
Янги iPhone нефть ва қайин қобиғидан ясалган корпусга эга бўлади
Саудия Арабистони ва Хитой 20 млрд долларлик инвестиция жамғармасини ташкил этади
Хитой шимолида жуда йирик газ кони топилди
15:34 199 Жаҳон
Қатар Россия билан ҳарбий-техник ҳамкорлик тўғрисида битим тузиши мумкин
15:24 506 Жаҳон
Қозоғистон БМТ Хавфсизлик Кенгашини ислоҳ қилиш таклифи билан чиқди
15:22 352 Жаҳон
Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасида 150 млн долларлик 42та ҳужжат имзоланди
АҚШ ҳукумати Amazon’нинг 13,7 млрд долларлик харидини маъқуллади
Кўпроқ янгиликлар