Швециядаги теракт бўйича 5 киши қўлга олинди

Жаҳон 09 Апрель 2017 10788

Швеция полицияси Стокҳолмдаги терактга алоқадорликда гумон қилинган 5 кишини ушлаган. Бу ҳақда полиция вакиллари махсус матбуот анжуманида маълум қилишган.

"Айни вақтда бу иш бўйича қўлга олинганлар сони 5 нафарга етди", дея қайд этган Стокҳолм полицияси вакили Эн Эвенссон.

У қўлга олинганларнинг шахсига аниқлик киритмаган. Унинг сўзларига кўра, қўлга олинганлар терговдан кейин қўйиб юборилиши ҳам мумкинлигини айтиб ўтган.

Эвенссон Стокҳолм теракти бўйича янги сўровлар ўтказилишини маълум қилган.

"Текширув ишлари давом этмоқда. Биз 500дан ортиқ сўров ўтказдик", деган у.

Ҳозиргача 7 апрель куни юк машинаси орқали содир этилган теракт оқибатида қурбон бўлганларнинг шахслари аниқланган. Уларнинг икки нафари швециялик, бири буюк британиялик ва бири бельгиялик бўлган. Уларнинг ўлими ҳақида оила аъзоларига хабар берилган.

7 апрель куни Spendrups компаниясига тегишли бўлган ўғирлаб кетилган юк машинаси Стокҳолм марказидаги Дроттнинггатан кўчасида одамлар устига ҳайдалди. Ушбу ҳодиса оқибатида 15 киши жароҳат олган, улардан 9 нафарининг аҳволи оғир, 4 киши ҳалок бўлган.

Теракт иши бўйича Ўзбекистон фуқаролигига эга бўлган 39 ёшли шахс қўлга олинган, у ИШИД террорчилик ташкилотига алоқаси борлиги айтилмоқда.

Швеция полицияси Стокҳолмдаги теракт ижрочиси Ўзбекистон фуқароси эканини тасдиқлади

Кўпроқ янгиликлар