АҚШ Давлат котиби Рекс Тиллерсон маълум қилдики, Қўшма штатларнинг Суриядаги асосий мақсади ИШИДни йўқ қилишдир. У бу ҳақида CBS News учун берган интервьюсида гапирган.

«Мен ўйлайманки, ИШИД таҳдиди бартараф этила борилиб ва йўқ қилинса, Суриядаги вазият ҳам изига туша бошлайди», — деган Тиллерсон.

У қайд этиб ўтганки, Вашингтон ҳамон Суриядаги фуқаролик уруши барҳам топишидан умид қилмоқда. Тиллерсоннинг фикрича, бунинг учун томонлар музокаралар столига ўтирмоғи керак.

«Россия Сурияда ўт очишни тўхтатиш режимини қўллаб-қувватлашда Остонада ўз музокараларини ўтказиш йўли билан, шунингдек, Женевадаги музокаралар ёрдамида конструктив роль ўйнашга қарор қилишига умид қиламиз», — дея қўшимча қилган давлат котиби.

Давлат департаменти раҳбари АҚШ фуқаролик урушини тўхтатиш ва томонларни мамлакатнинг сиёсий келажагини муҳокама қилиш учун музокаралар столига ўтқиза олишига умид қилишини таъкидлаб ўтган.

Бундан олдинроқ Тиллерсон Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров билан АҚШнинг Сурияга берган зарбасини муҳокама қилгани ҳақида хабар берилганди.