Тошкентда Амир Темур таваллуди муносабати билан тантанали тадбир ўтказилди

Жамият 09 Апрель 2017 5748

Бугун, 9 апрель куни Амир Темур таваллудига 681 йил тўлган кунда Тошкент шаҳридаги Амир Темур хиёбонида тантанали тадбир бўлиб ўтди. Унда парламент аъзолари, вазирлик ва идоралар вакиллари, ёзувчи ва шоирлар, олимлар, талаба-ёшлар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди раиси Нозим Ҳабибуллаев, тарих фанлари доктори Шоҳиста Ўлжаева, публицист Бахтиёр Ҳайдаров ва бошқалар Амир Темур ўз вақтида Осиё ва Европада рўй берган тарихий ўзгаришларга ҳал қилувчи таъсир кўрсатиб, дунё цивилизацияси ривожига беқиёс ҳисса қўшган буюк бунёдкор бўлганини таъкидлади.

Евросиё ҳудудида улкан салтанат барпо қилган Амир Темур шахси ва фаолиятига қизиқиш халқаро майдонда тобора ортиб бормоқда. У ҳақда шарқ ва ғарб тилларида 1,5 мингдан ортиқ асар битилган. Бугун дунёнинг қарийб 50 мамлакатида темуршунос олимлар илмий изланишлар олиб бормоқда.

Тадбирда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети талабалари ўзбек ва инглиз тилларида америкалик машҳур шоир Эдгар Аллан Понинг «Буюк Темур» достонидан парча ўқиди. Талабалар Амир Темур ва темурийлар давридаги либосларни намойиш қилди.

Буюк Соҳибқирон ҳайкали пойига гуллар қўйилди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Хайриддин Султонов иштирок этди.

Шу куни Темурийлар тарихи давлат музейида «Амир Темур даврида боғ яратиш санъати» деб номланган кўргазма очилди.

Бундай тадбирлар Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятда бўлиб ўтмоқда.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 101698 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 48296 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 52684 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9753 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20449 Ўзбекистон
АҚШ ИШИДни мағлуб қилгандан кейин Сурияни тарк этишга ваъда берди 
08:05 654 Жаҳон
Барселонадаги терактга алоқадор бўлган барча террорчилар йўқ қилинди
07:52 542 Жаҳон
Трампни руҳшуносга юбориш таклиф этилди
07:32 1303 Жаҳон
Яшнободда автомашина эшигини сих орқали очиб, 1500 долларни ўмарган шахс ушланди
02:51 2132 Жамият
Самарқандда жисмоний имконияти чекланган ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди
02:50 764 Жамият
Кўпроқ янгиликлар