АҚШ ўзининг Яқин Шарқдаги миллий манфаатларини амалга ошириш учун қўшимча чоралар кўриш ниятида, деб айтди АҚШ президенти Дональд Трамп. 

8 апрелда Трамп АҚШ конгрессига Суриядаги авиабазага берилган зарба юзасидан мактуб йўллади.

"Мен ўзимнинг ташқи сиёсат юргазишдаги конституциявий ваколатларимга мос ҳолда ва АҚШнинг миллий хавфсизлиги учун ҳаётий муҳим манфаатлардан келиб чиқиб, АҚШ олий бош қўмондони сифатида ҳаракат қилдим. АҚШ ўз миллий манфаатларини янада таъминлаш учун зарур ва тегишли қўшимча ҳаракатларни амалга оширади", дейилган мактубда.     

7 апрелга ўтар кечаси АҚШ Суриянинг Шайрат авиабазасига ракета зарбаси берганди.