«Трамп Суриядаги аэродромга зарба билан чекланмайди»

Жаҳон 09 Апрель 2017 15201

АҚШнинг БМТдаги доимий вакили Никки Ҳейли маълум қилиб ўтдики, Суриядаги зиддиятни сиёсий йўл билан ҳал қилиш вариантларини кўрмаяпти.

«Асад ҳукумат тепасида қолар экан, Суриядаги зиддиятни сиёсий йўл билан ҳал этиш вариантлари бўлмайди. Агар сиз унинг ҳаракатларига кенгроқ ракурсдан қарасангиз, Асад раҳбарлигидаги давлат тинч яшаши иложсиз эканини кўрасиз», — деган Ҳейли CNN учун берган интервьюсида.

Унинг сўзларига кўра, зарур бўлса АҚШ президенти Дональд Трамп Суриядаги авиабазаларни бомбардимон қилишни давом эттиради.

«Агар шундай қилиш керак бўлса, у шундай қилади», — дея қайд этган дипломат.

Бундан олдинроқ Ҳейли хоним БМТ Хавфсизлик кенгашининг фавқулодда мажлиси вақтида Россия Дамашқ билан муносабатларини қайтадан кўриб чиқиши кераклигини маълум қилиб ўтганди.

7 апрелга ўтар кечаси АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг Ўрта Ер денгизидаги икки кемаси — USS Porter ва USS Ross эсминецларидан Суриянинг Ҳомс вилоятидаги Шайрат аэродроми томон 59 та «Томагавк» қаноти ракеталари учирилди. Бу ҳужум АҚШ Сурия ҳукуматини 4 апрель куни Идлибда кимёвий газ қўллашда айблаши ортидан амалга оширилди.

Кун янгиликлари
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 56763 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 5718 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 113953 Жамият
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 11127 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 21265 Ўзбекистон
Фото: Тошкентда йўл-патруль хизмати мотогуруҳи тузилди
Tesla компаниясининг энг арзон модели Model 3 ҳақидаги асосий фактлар
Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Ҳиндистонга боради
Ҳаракатлар зое кетмади, аммо Аллоҳнинг тақдири экан...
12:10 5507 Жамият
Чипта баҳона 9 миллион сўмни «ухлатган» фирибгар қўлга олинди
12:00 1221 Жамият
Кўпроқ янгиликлар