"Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси Тожикистон пойтахти Душанбега мунтазам рейсларни амалга оширишни бошлайди.

2017 йил 11 апрелда "Ўзбекистон ҳаво йўллари" Тошкент-Душанбе-Тошкент йўналиши бўйича илк рейсини амалга оширади. Душанбега рейслар ҳафтада икки марта, шинам А320 самолётларида қуйидаги жадвалга кўра амалга оширилади:

Сешанба:  HY717 Тошкент  (07:20) – Душанбе (08:20)

                  HY718 Душанбе (09:50) – Тошкент (10:50)

Шанба:     HY717 Тошкент  (11:10) – Душанбе (12:10)

                  HY718 Душанбе (13:40) – Тошкент (14:40)