Видео: Австралияда ҳакам видеоассистент ёрдами билан пенальти белгилади

Спорт 09 Апрель 2017 7674

Австралия А-лигасининг 26-турида «Веллингтон Финикс» ва «Сидней» жамоалари ўртасида кечган учрашувда ҳакамнинг видеоёрдамчиси (VAR) хизматидан фойдаланилди.

Ўйиннинг иккинчи бўлимида, ҳисоб 0:0 кўринишида эканида «Веллингтон Финикс» ҳимоячиси Марко Росси ўз жамоаси жарима майдони ҳудудида тўпни қўли билан ўйнади. Ўйин ҳаками қоида бузилишини қайд этмади ва ўйин давом этди. Аммо бироз вақт ўтиб ҳакам видеоассистент туфайли пенальти белгилади. Белгиланган пенальти Бобо томонидан аниқ ижро этилди.

Учрашув 1:1 ҳисобида якунланди. «Веллингтон Финикс» ўйинга қўшиб берилган дақиқаларда Майкл Макглинчи урган гол эвазига ҳисобни тенглаштирди.

Кўпроқ янгиликлар