Видео: Тошкентда қуриладиган ҳалқа темир йўли лойиҳаси

Ўзбекистон 09 Апрель 2017 42568

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 8 апрель куни Тошкент шаҳридаги ҳалқа темир йўли қурилиши лойиҳаси билан танишди.

Электричка ҳаракатланадиган ҳалқа йўлининг жами узунлиги 71,2 километрни ташкил этади (иккита йўналишдаги йўллар узунлиги — 140 километрдан зиёд), йўналишда 26та бекат барпо этилади. Биринчи босқичда темир йўлда 10та поезд (ҳар бир йўналишда бештадан) ҳаракатланади. Ҳисоб-китобларга кўра, улар бутун йўлни тахминан бир соатда босиб ўтади.

Лойиҳа қиймати 265 миллион долларни ташкил қилади, шундан 185 миллиони давлат бюджетидан, 80 миллиони — Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳисобидан ажратилади. Хорижий инвестициялар жалб қилиниши ҳам мумкин.

Ушбу транспорт турини йўлга қўйиш режаси ҳақида Шавкат Мирзиёевнинг Тошкентдаги сайловчилар билан сайловолди учрашувида илк бор маълум қилинган. Ўшанда лойиҳани амалга ошириш 2017-2030 йилларга мўлжаллангани айтилганди.

Темир йўл йўналиши автобус йўналишлари, метрополитен бекатлари ва бошқа транспорт турлари билан қулай тарзда боғланади.

Кўпроқ янгиликлар