Зангиота туманида аҳоли билан очиқ мулоқот ташкил этилди

Ўзбекистон 09 Апрель 2017 4749

8 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш хизмати, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тошкент вилояти ва туманидаги Халқ қабулхоналари томонидан Зангиота ҳамда Янгийўл туманлари аҳолиси учун сайёр қабул ташкил этилди.

Сайёр қабулда Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш хизмати масъул ходимлари, Олий суд, Олий хўжалик суди, Бош прокуратура, Олий ва ўрта махсус таълим, Фавқулодда вазиятлар, Халқ таълими, Соғлиқни сақлаш, Ички ишлар, Мудофаа, Молия, Меҳнат, Адлия вазирликлари, Давлат рақобат қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси, Ер ресурслари, геодезия ва картография давлат қўмитаси, Марказий банк, “Ўзтрансгаз”, “GM-Ўзбекистон” акциядорлик жамиятлари, “Ўзавтойўл” компанияси, Тошкент вилояти ҳокимлиги, шаҳар прокуратураси, ички ишлар бошқармаси, суд идоралари раҳбарлари, тегишли бошқарма ва ташкилотлар вакиллари иштирок этди.

Сайёр қабул давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонаси ва Халқ қабулхоналарига туман аҳолиси томонидан йўлланган мурожаатлар атрофлича кўриб чиқилди.

Таҳлил натижаларига кўра, жорий йилнинг 7 апрель кунига қадар Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасига Зангиота тумани бўйича мурожаатлар сони жами 14 983 тани ташкил қилади. Шундан, 14 580 таси жисмоний шахслардан, 403 таси юридик шахслардан келиб тушган.

Бундан ташқари, келиб тушган мурожаатларнинг 14 141 таси (94,4%) кўриб чиқилган бўлиб, 842 таси (5,6%) - кўриб чиқилиш жараёнида.

Зангиота туманидан келган мурожаатлар соҳалар бўйича ўрганилганда мурожаатларнинг асосий қисми қуйидаги масалалар бўйича эканлиги аниқланди:

- Уй-жой олиш ва уй-жой қуриш учун ер ажратиш, жойларда уй-жойларнинг таъмирга муҳтожлиги масаласи бўйича 2 483 та мурожаат (16,6%);
- Табий газ таъминоти масаласи бўйича 1 361 та мурожаат (9,0%);
- Моддий ёрдам, иш ҳақи, пенсия таъминоти ҳамда болалар нафақасини олиш масалалари бўйича 1 058 та мурожаат (7,0%);
- Ободонлаштириш ва коммунал хўжалиги масалалари, шу жумладан йўлларни таъмирлаш масалалари бўйича 834 та мурожаат (5,6%);
- Судларда жиноят ишлари, фуқаролик ишлари, хўжалик судларида ишлар кўрилиши бўйича 703 та мурожаат (4,7%);
- Суд қарорларининг ижро этилиши масалалари бўйича 662 та (4,4%);
- Банк-молия масалалари бўйича 662 та мурожаат (4,4%) ва бошқа масалалар бўйича мурожаатлар келиб тушган.

Янгийўл тумани бўйича мурожаатлар сони жами 5 768 тани ташкил қилади. Шундан, 5 491 таси жисмоний шахслардан, 277 таси юридик шахслардан келиб тушган.

Бундан ташқари, келиб тушган мурожаатларнинг 5 194 таси (90%) кўриб чиқилган бўлиб, 574 таси (10%) - кўриб чиқилиш жараёнида.

Янгийўл туманидан келган мурожаатлар соҳалар бўйича ўрганилганда мурожаатларнинг асосий қисми қуйидаги масалалар бўйича эканлиги аниқланди:

- Уй-жой олиш ва қуриш учун ер ажратиш, жойларда уй-жойларнинг таъмирталаблиги масаласи бўйича 856 та мурожаат (14,8%);
- Фуқароликни қабул қилиш ва фуқароликдан чиқиш, паспорт олиш ва пропискага ўтиш масалалари бўйича 480 та мурожаат (8,3%);
- Моддий ёрдам, иш ҳақи, пенсия таъминоти ҳамда болалар нафақасини олиш масалалари бўйича 475 та мурожаат (8,2%);
- Меҳнат ва бандлик масаласи, шу жумладан ишга жойлашиш ва ишга тикланиш масалалари бўйича 407 та мурожаат (7,1%);
- Суд қарорларининг ижро этилиши масалалари бўйича 399 та (6,9%);
- Судларда жиноят ишлари, фуқаролик ишлари, хўжалик судларида ишлар кўрилиши бўйича 306 та мурожаат (5,3%);
- Банк-молия масалалари бўйича 271 та мурожаат (4,7%);
- Табий газ таъминоти масаласи бўйича 244 та мурожаат (4,2%);
- Электр таъминоти масаласи, шу жумладан электр энергиясини ўчирилиши ва асоссиз қарздорлик ҳисобланиши бўйича 148 та (2,6%) ва бошқа масалалар бўйича мурожаатлар келиб тушган.

Сайёр қабулда фуқаролар томонидан йўлланган 100 дан зиёд мурожаатлар ҳар томонлама таҳлил қилиниб, уларнинг юзага келиш сабаблари ўрганилди.

Сайёр қабул жараёнида фуқаролар ўзларини қийнаётган муаммолар юзасидан бевосита тегишли соҳаларга масъул бўлган раҳбарларга бевосита мурожаат қилиш ва улар юзасидан жавоб олиш имконига эга бўлди.

Мурожаатларнинг аксарият қисми жойида ечимини топди, қўшимча ўрганиш ва вақт талаб қиладиган мурожаатлар бўйича мутасадди идора ва ташкилотлар вакилларига топшириқлар берилди.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 5825 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 6747 Жамият
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 21798 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 50389 Жамият
Индонезиялик хакерлар байроқ можаросидан сўнг Малайзиянинг қарийб 30 та сайтини бузиб киришди
08:30 82 Жаҳон
АҚШ Сурия ҳукуматига кимёвий қурол қўлланилиши юзасидан махсус баёнот билан чиқди
08:24 303 Жаҳон
Ироқ ИШИДдан икки ойдан сўнг бутунлай озод этилиши айтилди
08:20 191 Жаҳон
АҚШда қуёш тутилишини томоша қилаётганларни автомобиль босиб кетди
08:06 1092 Жамият
Кобулнинг дипломатик туманида ракета портлади
07:55 347 Жаҳон
АҚШ эсминецининг савдо кемаси билан тўқнашувига сабаб сифатида кибераралашув ҳам кўриб чиқилади  
07:47 260 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар