Турин политехника университети янги ўқув йилида тўлов-шартнома асосида 350 кишини қуйидаги мутахассисликлар бўйича ўқишга қабул қилади:

– «Машинасозлик технологияси» - 200 киши;
– «Энергетика» - 25 киши;
– «Саноат-фуқаролик қурилиши ва архитектура» - 25 киши;
– «Ахборот технологиялари ва саноатда автоматлаштирилган бошқарув тизими» - 100 киши.

Таълим муассасасининг магистратура босқичига тўлов-шартнома асосида 50 киши қуйидаги мутахассисликлар бўйича қабул қилинади:

– «Мехатроника» - 25 киши;
– «Саноат маркетинги» - 25 киши;

Турин политехника университетига абитуриентлар қабул қилиш квотаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 апрелдаги «2017/2018 ўқув йилида Тошкент шаҳридаги Турин политехника университетига қабул тўғрисида»ги қарори билан белгиланди.