АҚШнинг Висконсин штатида 150 нафар полициячи ўқотар қурол сотиладиган дўконни тунашда ва АҚШ президенти Дональд Трампга таҳдид қилишда гумон қилинаётган 32 ёшли Жозеф Якубовскини қидирмоқда. Бу ҳақда ABC News телеканали хабар бермоқда.  

"Терговга маҳаллий ва  федерал даражадаги 150 нафар полициячи жалб қилинди", деб айтди полиция вакили Рока Трой Кнудсон.

Полиция маълумотларига кўра, Якубовски қурол дўконидан бир нечта милтиқ ўғирлаган, сўнгра ўз машинасига ўт қўйиб, яширинган. Эркак Оқ уйга 161 саҳифалик дастурий меморандум жўнатган. Бу меморандумда унинг ҳукуматдан норозилиги ҳам билдирилган.   

Федерал қидирувлар бюросининг маҳаллий бўлими жиноятчининг жойлашган ўрни ҳақидаги исталган аниқ маълумотга 10 минг доллар беришга ваъда қилган.