Бугун "Пахтакор" клубида йиғилиш бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда CA.

Ушбу йиғилишда Алишер Усмонов "Пахтакор" клубининг янги акциядори сифатида эълон қилинган. 

Шунингдек МОҚ вице-президенти, Ўзбекистон Паралимпия ассоциацияси раиси ўринбосари Умид Ахмаджанов "Пахтакор" клубининг бош директори этиб тайинланди. 

Эслатиб ўтамиз, клуб бош директори лавозимида бугунга қадар Рустам Кўпайсинов ишлаб келаётганди. 

Маълумот учун, Алишер Усмонов айни вақтда Лондоннинг «Арсенал» футбол клуби акциядорларидан бири ҳисобланади.