Арманистон марказий сайлов комиссияси 2017 йил 2 апрелда Миллий ассамблеяга бўлиб ўтган сайлов натижаларига 9 апрель куни якун ясади. Арманистоннинг бир палатали парламентига 4 та сиёсий куч ўтди, булар: 49 фоиз овоз йиққан Арманистоннинг етакчи Республика партияси ҳамда "Царукян", "Елк" ва "Дашнакцутюн" блоклари. 

"Қонунга кўра, марказий сайлов комиссияси Миллий кенгашга ўтган сайловларнинг 7-кунига овоз бериш натижалари ҳақидаги далолатномани тузди", деб маълум қилди комиссия раҳбари Тигран Мукучян.

Қолган блок ва партиялар парламентга ўтиш учун зарур бўлган фоизларни тўплай олмаган (партиялар учун 5 фоиз, блоклар учун 7 фоиз). 

Ушбу сайловлар Арманистон конституциясига тузатишлар қабул қилингандан кейин биринчиси бўлди. Тузатишларда мамлакатнинг парламент бошқаруви шаклига ўтиши кўзда тутилганди.