Бухорода уч ой давомида вояга етмаганлар иши бўйича нималар қилинди

Жамият 10 Апрель 2017 2530

Бухоро вилояти ички ишлар идоралари ходимлари томонидан 2017 йилнинг ўтган 3 ойи давомида вояга етмаганлар масалаларига масъул бўлган давлат ва нодавлат ташкилотлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари билан ҳамкорликда вояга етмаганлар орасида назоратсизлик, қаровсизлик, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш мақсадида 2158 та давра суҳбатлари ўтказилди. Маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари билан ҳамкорликда фарзанддарини таълим олишида масъулиятсизликка йўл қўйиб келаётган 558 нафар ота-оналарнинг муҳокама йиғилишлари ўтказилди.

Асосий эътибор тарғибот ташвиқот тадбирларига қаратилиб, умумтаълим мактабларда 1034 маротаба, касб-ҳунар коллежларида 481 маротаба, олий ўқув юртларида 31 маротаба, маҳалла ва жамоатчилик ўртасида 612 маротаба учрашувлар, давра суҳбатлари ўтказилди.

Ижтимоий жиҳатдан хавфли ахволда бўлган ҳуқуқбузарликлар содир этишга мойил жамоат тартибини бузган, адашган ёки қаровсиз қолдирилган 1752 нафардан ортиқ вояга етмаганлар милиция таянч пунктларига келтирилиб, якка тартибда профилактик тадбирлар қамровига олинди. 

Ҳамкорликда ўтказилган “Давомат” тадбири давомида жами 1294 нафар ўқувчи дарсларга қатнашмай кўча ва хиёбонларда ва бошқа жойларда мақсадсиз дайдиб юрган ўқувчилар аниқланиб, улардан 5 нафари меҳрибонлик уйларига, 8 нафари махсус мактаб-интернатларига, 59 нафари ВЕИҲЁКМга жойлаштирилиб, қолгани таълимга қайтарилди.

Тунги вақтларда ўтказилган тадбирлар натижасида эса ота-онаси қаровисиз юрган 22 нафар вояга етмаганлар аниқланиб, 15 нафар раҳбарларга нисбатан маъмурий жазо чоралари кўрилди.

Жиноят ва ҳуқуқбузарлик содир этганлиги учун 211 нафар вояга етмаганлар, фарзанд тарбиясига салбий таъсир кўрсатувчи 195 нафар ота-оналар профилактик ҳисобга олиниб, ҳисобда турган 406 нафар вояга етмаганлар ва 273 нафар ота-оналар билан профилактик ишлар олиб борилмоқда.

Таълим муассасаларида ўқувчилар давоматини назорат қилиш борасида Бухоро вилояти тажрибаси асосида академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларининг 100 фоизига электрон давомат “Биометрик турникет” қурилмалари, 8 та академик лицей ва 80 та касб-ҳунар коллежларида видео кузатув мосламалари ўрнатилганлиги натижасида таълим муассасаларида ўкувчилар давомати 9,4 фоизга (85,2 фоиздан 94,6 фоизга) яхшиланди.

Жумладан, “Профилактика куни” доирасида 2017 йил 4-6 апрель кунлари ўтказилган “Давомат” тадбирлари давомида вилоят бўйича ўрганилган 260 та таълим муассасаларида умумий давомат 97,3 фоизни ташкил қилиб, жами 4198 нафар ўқувчиларнинг ҳар хил сабабларга кўра дарс машғулотларида бўлмаганлиги, шулардан 215 нафари мунтазам равишда дарс қолдираётган ўқувчиларни ташкил қилган.

Мазкур тадбир давомида фарзандини дарс машғулотларига боришини назорат қилмаган 38 нафар ота-оналарга нисбатан тўпланган ҳужжатлар жойлардаги вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссияларга тақдим қилиниб, 659 нафар ўқувчилар ўқишга қайтарилди.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 94121 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 46078 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 51344 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9176 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20023 Ўзбекистон
Бразилия полицияси мавжуд бўлмаган спортчиларда пул қилган гуруҳни аниқлади
00:50 141 Жаҳон
Барселонада “Европанинг исломлашувига” қарши намойиш тарқатиб юборилди
00:40 531 Жаҳон
Олий Мажлис сенаторларидан бирининг ваколати муддатидан аввал тугатилди
Трамп ўзининг бош маслаҳатчаларидан бирини бўшатишга қарор қилди
00:24 389 Жаҳон
Дунёдаги энг кекса қочқин аёлга Швецияда бошпана бериш рад этилди
00:11 1314 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар