Германиялик ультрамарафончи Кай Маркус Ҳамбургдан Шанхайга йўл олди. “Мен Германиядан Хитойга қараб чопиб кетаётган ўша “аҳмоқ” одамман”, - дейди у ўзи ҳақида.

Старт 12 март куни берилган бўлиб, финиш эса 3 ноябрга – 235 кун ва 14 491 километрдан сўнг режалаштирилган.

Бугун, 10 апрель куни у Россияга кириб келади, кейин эса Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон орқали Хитойга боришни мўлжаллаган. Немис саёҳатчисининг йўналиши қисман Буюк ипак йўлини ҳам эслатиб юборади. Ўзбекистонда саёҳатчи Нукус, Хива, Бухоро, Самарқанд ва Тошкентдан ўтиши керак.

Унинг сўзларига кўра, бу ишни маданиятларни яқинлаштириш мақсадида қилмоқда. Куч – бирликда эканини кўрсатишга аҳд қилган. 

Кай Баварияда 1972 йилда туғилган. Болалигидан сузиш, чанғи спорти, тоққа чиқиш билан шуғулланган. Жорий лойиҳанинг умумий қиймати эса – камида 300 минг евро.