Эрон парламенти раиси Али Ларижоний парламентнинг миллий хавфсизлик ва ташқи сиёсат бўйича комиссиясига АҚШнинг Сурияга берган зарбаларига жавобан дипломатик ва сиёсий чоралар кўриш эҳтимолини муҳокама қилиш кўрсатмасини берган. Бу ҳақда ISNA агентлиги хабар қилмоқда. 

Агентликка кўра, чораларни муҳокама қилиш зарурати парламент аъзоларидан бири минтақадаги вазият юзасидан Ларижонийга хабарнома юборгач ойдинлашган. "Ҳозирда биз АҚШнинг Сурияга зарба бериши билан бошланган фитнага дуч келиб турибмиз. Албатта, АҚШ Обама даврида ҳам ҳарбий ҳаракатларни амалга оширган, бироқ Трамп ўзинининг ирқий қарашлари билан халқаро конвенцияларни бузди", — дея депутат Ҳишматулла Фалаҳатпиша сўзларини келтиради агентлик. 

Ларижоний Фалаҳатпиша фикрини маъқуллаган. 

Аввалроқ, Эрон миллий хавфсизлик Олий кенгаши котиби Али Шамхоний ва мамлакат президенти Ҳасан Руҳоний Суриянинг Идлиб вилоятдаги кимёвий қурол қўлланилишига ойдинлик киритувчи мустақил халқаро комиссия ташкил этиш зарурлигини айтишган эди.