Фотожамланма: Суратлар тарихидаги энг қимматбаҳо кадрлар

Lifestyle 10 Апрель 2017 16593

Аксарият кишилар сэлфи олиб, унинг ижтимоий тармоқларда йиғаётган лайкларидан хурсанд бўлаётган бир пайтда сураткашлар ўз асарларини Уйғониш даври санъат усталарининг ноёб дурдоналари нархида сотишмоқда. Trendymen жуда юқори баҳоланувчи суратлар рўйхатини тақдим этиб, уларга оид маълумотлар билан бўлишди.

 

Фантом, 1999

Мауллиф: Питер Лик

Баҳоси: 6 500 000 доллар

Ушбу сурат бугунги кундаги энг қиммат сурат ҳисобланади. Кадрда шарпага ўхшаш ёруғлик нури муҳрланган. Сурат Аризона штатидаги Антилопа каньонидаги ғорлардан бирида олинган.

 

Рейн II, 1999

Мауллиф:  Андреас Гурски

Баҳоси:  4 338 500 доллар

Андреас Гурски — машҳур немис рассоми, у катта нархда пулланган кўплаб суратлар муаллифи. 1999 йилда рассом "Рейн II" суратини олган, унда Рейн дарёси ёмғирли осмон остида икки тўғон ўртасида тасвирланган. Гурски Рейннинг жами олтита суратини олди. "Рейн II" - уларнинг орасидаги энг йирик сурат. Қизиғи шундаки, муаллиф суратни Фотошопда таҳрирлаган, чунки композицияни электр станцияси қурилиши ва итини олиб кетаётган йўловчи бузиб қўйганди. Мазкур сурат 2011 йилда «Christies» кимошди савдосида 4 338 500 долларга сотилган. Уни Моника Шпрютнинг Кёльндаги галереяси харид қилган, кейинчалик эса сурат номаълум коллекционер томонидан қўлга киритилган.

 

Номсиз #96,1981

Муаллиф: Синди Шерман

Баҳоси: 3 890 500 доллар

Америкалик фоторассом Синди Шерман суратларни постановкалаш техникасида ишлайди. Шерман ўзини  перформанчи-рассом деб ҳисоблайди ва сураткашликни мутлақо тан олмайди. Мусаввирнинг энг машҳур ва қиммат ишларидан бири - 1981 йилда яратилган #96-сурат. Суратда ёрқин апельсин ранг кийимдаги сепкилли малласоч қиз акс этган. Шерманнинг ўзи изоҳ беришича, суратда чуқур мазмун яширин - бир вақтнинг ўзида ҳам жозибали, ҳам  беғубор қизча қўлида танишув эълонлари берилган газетани ушлаб ётибди.

Сурат 2011 йилда «Christie’s» кимошди савдосида номаълум коллекционер томонидан қўлга киритилган.

 

Ўлик жангчилар тилга кирганда, 1992

Муаллиф: Жефф Уолл

Баҳоси: 3 666 500 доллар

"Ўлик жангчилар тилга кирганда", аслини олганда, шунчаки сурат эмас, фотоколлаждир. Унда 1986 йилдаги афғон урушида Қизил Армия аскарларининг пистирмаси тасвирланган. Реал кўринишга қарамай, бу постановка қилинган сурат: ундаги барча одамлар - таклиф қилинган актёрлар. Уолл унинг устида ишлаганида грим ва костюмлардан фойдаланган, суратнинг ўзи эса фотостудияда олинган ва кейинроқ компьютерда қайта ишланган.

 

99 цент II, диптих 2001

Муаллиф: Андреас Гурски

Баҳоси: 3 346 456 доллар

Биз юқорида тилга олган «Рейн II» сурати - Андреас Гурскининг ягона қимматбаҳо сурати эмас. 2007 йилда сотилган суратда 99 цент форматидаги дўкон тасвирланган. Сокинлик, товарларни тартибга келтиришдаги яққол перфекционизм ва истеъмол муҳити суратни тарихдаги энг қиммат суратлардан бирига айлантирди.

 

Чикаго савдо палатаси III. 1999–2009

Мауллиф: Андреас Гурски

Баҳоси: 2 355 597 доллар

Андреас Гурскининг санъат асарларининг бошқалардан ажратиб турувчи асосий фарқи - суратларнинг батафсил детализацияси. Гурскининг 185х240 сантиметр ўлчамдаги "Чикаго Савдо палатаси III" сурати 2013 йилда сотиб олинган. Унда Чикаго Савдо палатасининг оддий кунлари тасвирланган. Суратни катталаштирганда ундаги ҳар бир персонаж, унинг иш қуроллари, компьютерлар мониторлари ва бошқа деталларни алоҳида кўздан кечириш мумкин.

 

Ой шуъласида, 1904

Муаллиф: Эдвард Штайхен

Баҳоси: 2 928 000 доллар

Эдварда Штайхен ишларининг ўзига хослиги мазмун чуқурлиги билан боғлиқ эмас. Гап шундаки, "Ой шуъласида" - тарихдаги илк рангли суратлардан бири.

 

Номсиз 153,1985

Муаллиф: Синди Шерман

Баҳоси: 2 700 000 доллар

Синди Шерманнинг яна бир, Хичкок фильми кадрига ўхшаш қимматбаҳо сурати. "Номсиз №153" сурати 2010 йилда рекорд суммага - 2 700 000 долларга сотилган.

 

Билли Кид (Форт Самнер, Нью-Мексико) 1879-80

Муаллифи номаълум

Баҳоси: 2,300,000 доллар

Билли Киднинг ягона сақланиб қолган сурати бир неча йил аввал 2 миллион доллардан зиёд суммага номини ошкор қилишни истамаган коллекционер томонидан сотилган.

 

Тобольск кремли, 2009

Муаллиф: Дмитрий Медведев

Баҳоси: 1,750,000 доллар

Собиқ Россия президенти, сураткаш Дмитрий Медведев Тобольск Кремлини экскурсия парвози вақтида суратга олган. Суратни «Рождественская азбука» хайрия тадбирида 51 миллион рублга номаълум коллекционер харид қилган.

 

Жоржия О'Киф, 1919

Муаллиф: Альфред Стиглиц

Баҳоси: 1 470 000 доллар

Мусаввир Жоржия О'Кифнинг 1919 йилда Альфред Стиглиц томонидан олинган ушбу сурати 2006 йилнинг февралида Нью-Йоркдаги Sotheby's кимошди савдосида катта пулга сотилган.

 

Ковбой,  2001–2002

Муаллиф: Ричард Принс

Баҳоси: 3 401 000 доллар

Сурат Marlboro сигаретларининг реклама кампанияси учун махсус ишланган ва 2007 йилда Christie’s кимошди савдосида сотилган.

 

Танҳо, 2000

Муаллиф: Питер Лик

Баҳоси: 1 000 000 доллар

Сурат Американинг Нью-Ҳэмпшир штатидаги Андроскоггин дарёсида олинган. Уни номини ошкор қилишни истамаган коллекционер харид қилган. Сураткашнинг сўзларига кўра, у бор-йўғи биргина кадрни муҳрлаган, суратнинг юқори баҳоланишини ҳам шу билан изоҳлаш мумкин.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 16918 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 69189 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37526 Lifestyle
"Реал" Испания Суперкубоги соҳиби!
04:08 6808 Спорт
Қирғизистонлик собиқ депутат Омурбек Текебаевга 8 йиллик қамоқ жазоси берилди
01:27 2586 Жаҳон
Саакашвили Украинага қачон қайтишини маълум қилди 
01:15 3256 Жаҳон
Абдулла Арипов: «Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигига халақит берувчи тўсиқлар бартараф этилади»
Роналду 5 ўйинга дисквалификация қилингани ҳақида: бунинг отини атайлаб қийнаш дейилади!
01:07 3029 Спорт
Давлат ва ОАВ: ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Шерзод Шерматов: "Келгуси йилда тест жавоблари ўша куниёқ эълон қилиниши мумкин"
Кўпроқ янгиликлар