Хитой Сурияда ҳарбий куч ишлатилишига қарши чиқмоқда. Бу ҳақда ХХР ТИВ расмий вакили Хуан Чуньин душанба куни хабар берди. У АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсоннинг ХХР раиси Си Цзиньпин америкалик ҳамкасбига Қўшма Штатларнинг Суриядаги зарбасини “тушунгани” ҳақида маълум қилгани ҳақидаги сўзларига изоҳ бераркан. 

Дональд Трамп АҚШга ташриф билан келган Си Цзиньпинни Суриядаги авиабазага ракета зарбаси берилгани ҳақида шахсан хабардор этган. Тиллерсоннинг сўзларига кўра, Си Цзиньпин АҚШнинг “болалар ўлими туфайли” ҳаракатларини “тушуниши” ҳақида маълум қилган.

"Хитой халқаро муносабатларда ҳарбий куч ишлатилишига ҳар доим қарши бўлиб келган, бошқа давлатлар суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини эса ҳурмат қилиш тарафдоридир. Бизнинг фикримизча, сиёсий қарор – Сурия можаросини ҳал қилишнинг ягона йўли", - дея маълум қилди Хуа Чуньин брифингда.

Унинг қўшимча қилишича, Сурия келажагини сурияликлар ҳал қилиши керак, халқаро ҳамжамият эса унинг қарорини ҳурмат қилиши керак.