АҚШ президентининг қизи Иванка Трамп отасининг Сурияга ракета зарбаларини бериш қарорига сезиларли даражада таъсир кўрсатди. Бу ҳақида The Independent Буюк Британиядаги дипломатик доирадаги манбаларига асосланиб, хабар берди.

Манбага кўра, Буюк Британиянинг Вашингтондаги элчиси Ким Даррок бош вазир Тереза Мэй ва ташқи ишлар вазири Борис Жонсонга Дональд Трампнинг Суриядаги кимёвий ҳужумлар ҳақидаги хабарлардан "чуқур таъсирланган"и маълум қилинган ҳужжатни йўллаган.

Бироқ, газета манбаларининг хабар беришича, дипломатнинг мурожаатларида Иванканинг позицияси "Овал хонага сезиларли таъсир кўрсатган"и, шу муносабат билан АҚШ президентининг реакцияси "кутилагиндан-да кучли" бўлгани айтилган.

Таъкидлаш жоизки, Иванка ўзининг Twitter'даги саҳифасида Сурияга ракета зарбаларини йўллаган отаси билан фахрланиши ҳақида ёзган эди.