10 апрелдан бошлаб Қозоғистоннинг Қустанай шаҳрида Chevrolet NIVA автомобилларини серияли ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Бу ҳақда "GM-АвтоВАЗ" қўшма корхонаси матбуот хизмати хабар қилмоқда.

"Бугундан Қустанай шаҳридаги "СариаркаАвтоПром" корхонасида Chevrolet NIVA автомобилларини Тольяттидан етказиб берилаётган бутловчи қисмлардан йиғиш йўлга қўйилди", - дейилади хабарда. 

"GM-АвтоВАЗ" ва "СариаркаАвтоПром" ўртасида бутловчи қисмларни етказиб бериш бўйича келишув 2017 йил январида имзоланган эди. Ҳозирча, корхонанинг ишлаб чиқариш ҳажмига ойдинлик киритилмаяпти.