Ravon январь-март ойларида Россияда 1629 дона машина сотди

Иқтисодиёт 10 Апрель 2017 12526

Россияда янги автомобиллар савдоси март ойида деярли 10 фоизга ўсди. 2017 йил март ойида янги енгил ва енгил тижорат автомобиллари савдоси 2012 йилдан бери энг юқори кўрсаткични намойиш этиб, 9,4 фоизга ўсган ва бир ойда 137,9 минг дона автомобиль сотилган. Бу ҳақда Европа бизнеси Ассоциацияси автомобилсозлар қўмитаси ҳисоботида сўз юритилган. 

«Ниҳоят, Россия автобозорида савдолар тўғри йўналишда ҳаракатланишни бошлади. Март ойидаги йиллик 9 фоизлик ўсиш январь ва февраль ойларида кам савдолар ўрнини тўлдирди ҳамда биринчи чоракнинг умумий кўрсаткичини ижобий якунлашга асос бўлди. Бироқ, мазкур ҳолатни мустаҳкам тренд деб аташ учун бир неча ой мобайнида шундай натижани қайд этиш талаб этилади», – дея изоҳлаган қўмита раҳбари Йорг Шрайбер.

Март ойида ҳам Lada бренди бозордаги етакчилигини сақлаб қолган. Унинг ўтган йил март ойига нисбатан савдо ҳажми 13 фоизга ўсиб, 25 минг донадан ошган. 

Ўзбекистоннинг Ravon бренди Россия автобозорида ўтган ойда 678 дона машина сотишнинг уддасидан чиққан, йилнинг биринчи чорагида жами 1629та Ravon автомобиллари сотилган. Бироқ, бренднинг бирорта машинаси март ойида энг кўп сотилган автомобиллар Топ-25талигига кира олмаган. 

Топ-25 рўйхатини Kia Rio, Lada Granta, Hyundai Solaris моделлари бошқармоқда. 

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 7845 Lifestyle
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 8877 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 9667 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 34682 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 51554 Жамият
Ҳиндистон Олий суди мусулмон эркакларнинг «талоқ» сўзидан фойдаланишига вақтинчалик тақиқ қўйди
Остона жараёни доирасидаги Сурия бўйича янги учрашув Остонада ўтказилмайди
12:10 15 Жаҳон
Тошкент вилояти аграрчилари қишлоқ хўжалиги техникаси билан таъминланади
Ўзбекистонлик йигит АҚШдаги фильмлар танловида ғолиб бўлди
Адлия вазири Навоий вилоятида сайёр қабуллар ўтказди 
Кўпроқ янгиликлар