УЕФА Европа чемпионлар лигасининг 1/4 финал дастлабки учрашувларини бошқарадиган ҳакамлар номини эълон қилди.

Унга кўра, 11 апрель куни бўлиб ўтадиган «Ювентус» ва «Барселона» жамоалари учрашувини польшалик Шимон Марчиняк, «Боруссия» Дортмунд – «Монако» учрашувини эса италиялик Даниэле Орсато бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.

12 апрелга мўлжалланган «Бавария» – «Реал» учрашувини эса италиялик Никола Риццоли, «Атлетико» ва «Лестер» учрашувини эса швециялик Юнас Эрикссон раҳбарлигидаги ҳакамлар гуруҳи ўтказадиган бўлди.

Эслатиб ўтамиз, учрашувлар 11-12 апрель кунлари Тошкент вақти билан соат 23:45да бошланади.