Россия АҚШ ва Канада устидан кузатув парвозлари амалга оширади

Жаҳон 10 Апрель 2017 10661
Фото: Flickr/ Dmitry Terekhov

Россия самолёти 10 апрелдан 15 апрелгача АҚШ ҳудуди устидан, 18 апрелдан 22 апрелгача эса Канада ҳудуди устидан кузатув парвози амалга оширади. Бу ҳақда Россиянинг ядровий хавфни камайтириш миллий маркази раҳбари Сергей Рыжков маълум қилди. 

"Очиқ осмон халқаро келишувини амалга ошириш доирасида россиялик инспекторлар гуруҳи Ту-154М Лк-1 самолётида АҚШ ва Канада устидан кузатув парвозларини бажаради", деб айтди Рыжков.

Унинг айтишича, АҚШ устидан кузатув Райт-Паттерсон (Огайо штати) аэродромидан амалга оширилади. Парвознинг максимал узоқлиги 4900 км ни ташкил қилади. Канада устидан парвоз эса Икулуит аэродромидан амалга оширилади ва парвоз узоқлиги 6150 км ни ташкил қилади. 

Мутахассиснинг айтишича, Россия самолёти парвозларни кузатувчи томонлар билан келишилган йўналиш бўйича амалга оширади. Америкалик ва канадалик мутахассислар эса самолёт бортида кузатув қурилмалари ва вазиятларга амал қилинишини назорат қилиб боришади. 

Бу парвозлар Россиянинг Очиқ осмон халқаро келишувига аъзо  давлатлар ҳудудидан 2017 йилдаги 9- ва 10-парвозлари бўлади. 

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 53520 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 69090 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 36429 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 20935 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 79412 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61353 Жамият
Терракота армияси яратилиши сири очилди
22:33 89 Жаҳон
НАСА АҚШни Йеллоустон супервулқонидан ҳимоя қилиш йўлини ўйлаб топди
22:22 422 Жаҳон
Бекободда сайёр қабул: ўн мингга яқин мурожаат жойида кўриб чиқилди
22:01 403 Жамият
Қувасой шаҳрида “Набирамга бир китоб” хайрия акцияси бўлиб ўтди
21:58 206 Жамият
Кўпроқ янгиликлар