Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон ўзининг тўнғич ўғли Рустам Эмомалини Душанбе шаҳри ҳокими этиб тайинлаш ҳақидаги фармонни имзолади. Бунгача Рустам Эмомали ушбу лавозимни вақтинчалик эгаллаб келаётганди. Фармон 4 апрелда имзоланган.

Рустам Эмомали Душанбенинг собиқ ҳокими, 64 ёшли Маҳмадсаид Убайдуллоев истеъфога кетказилгач, 12 январда Душанбе ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланганди. Убайдуллоев ушбу лавозимни 19 йил давомида эгаллаб келганди.

Рустам Эмомали янги лавозимни бажаришга киришгач, муаммоларни ҳал қилишга катта кўлам билан киришиб кетди.