Италиянинг «Кальяри» клуби ёш ҳужумчиси Хан Кван Сон А сериянинг 31-туридан ўрин олган «Торино»га қарши учрашувда (2:3) гол киритди.

Натижада 18 ёшли ҳужумчи Шимолий Корея футболчилари ичида биринчи бўлиб А серияда гол урган футболчига айланди, деб ёзмоқда Football Italia нашри.

Хан «Кальяри» билан март ойида шартнома тузган ва клуб тарихидаги илк шимолий кореялик ва осиёлик футболчига айланганди.