56 ёшли Крессида Дик Скотленд-Ярднинг янги раҳбари этиб тайинланди. Бу ҳақида Business Standart нашри хабар берди

Манбага кўра, Дик полиция муассасасининг 187 йиллик фаолиятидаги биринчи аёл бошқарувчи ҳисобланади.

"Бу улкан масъулият ва ажойиб имконият", - дейди у.

Дик ўзининг янги лавозимида 43 мингдан зиёд офицер ва ходим учун жавоб беради. У 30 йиллик тажрибага эга.