Тадбиркорлик субъектларининг электр тармоқларга уланиш жараёни осонлаштирилади

Ўзбекистон 10 Апрель 2017 8151

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси "Тадбиркорлик субъектларининг электр тармоқларга уланишлари тартибини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарор лойиҳасини ишлаб чиқди.

Бу қонун лойиҳасидан асосий мақсад тадбиркорлик субъектларининг электр тармоқларга уланишда бевосита иштирокларини талаб қилувчи жараёнлар сонининг қисқартирилиши ҳамда ҳудудий электр тармоқлари корхоналари (ҲЭТК) томонидан тегишли хизматларни кўрсатиш жараёнлари ва муддатларининг очиқ-ойдинлиги ва уларга амал қилинишини таъминлашдан иборат.

Лойиҳага Тадбиркорлик субъектларини электр тармоқларга улаш тартиби ҳақидаги низом ҳам киритилган. Лойиҳа 2017 йил 1 майда тасдиқланиши мумкин. Ҳужжатда қуйидагилар кўзда тутилган:

тадбиркорлик субъектлари электр тармоқларига уланиш учун аризаларни "ягона дарча" марказларига келган ҳолда ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали электрон кўринишда берадилар; 

"ягона дарча" марказлари ҲЭТКдан техник шартлар, ҳисоб-монтаж схемаси, трасса схемаси, манфаатдор лицензиялаштирилган ташкилотлардан лойиҳалаштириш, қурилиш-монтаж ва ишга тушириш-созлаш ишларини ўтказишга хизматлар кўрсатишга тижорий таклифлар ва лойиҳа шартномаларини олиб, уларни ариза берувчиларга топширади;

ташқи электр таъминоти лойиҳаларининг келишилиши ва ташқи электр таъминоти тармоқларининг фойдаланишга қабул қилиниши ҲЭТК ва "Ўздавэнергоназорат" инспекциялари томондан "ягона дарча" марказлари орқали берилган аризаларга кўра амалга оширилади;

адлия идоралари ва прокуратуралар тадбиркорлик субъектларининг электр тармоқларга уланишлари муддатлари ва жараёнларини "ягона дарча" марказлари томонидан тақдим қилинадиган маълумотлар асосида назорат қиладилар;

ҲЭТКлар тадбиркорлик субъектларини электр тармоқларга улаш бўйича лойиҳалаштириш, қурилиш-монтаж ва ишга тушириш-созлаш ишларини ўтказиш ҳуқуқини оладилар.

Лойиҳага кўра, хизматларни амалга оширишнинг умумий муддати 7 иш кунидан ошмаслиги керак.

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 9710 Ўзбекистон
«Биринчи зарбада тиззаларигача, иккинчи зарбада белларигача». Лотин ва кирилл атрофидаги гаплар
17:30 / 16.08.2017 45156 Ўзбекистон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 40796 Lifestyle
Бухоро вилоят ҳокими ичимлик суви ва бозорлардаги гўшт таъминоти юзасидан баёнот берди
17 ёшли онанинг 2 ёшли боласини машинада қолдириши ҳалокатли якун топди
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 2513 Жамият
Етакчи брендлар Франкфуртдаги мотор-шоуда қатнашишдан воз кечишди
16:08 498 Жамият
Конте ва «Челси» раҳбарияти ўртасидаги тушунмовчилик тафсилотлари маълум қилинди
16:03 1516 Спорт
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 3541 Жамият
"Одноклассники" кайфият улашувчи сервисини ишга туширди
Кўпроқ янгиликлар