Tesla Хитойда завод қуради

Технология 10 Апрель 2017 3991

Американинг Tesla автомобиль ишлаб чиқарувчиси Хитойнинг Гуандун вилоятида ўз маблағлари ҳисобидан завод қуришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда "Наньфан души" газетаси хабар берди.

"Корхона жойлашадиган жой танлаб бўлинди, лойиҳа эса ҳокимият томонидан тасдиқланиши керак, холос. Агарда бу амалга ошса, Tesla ўз режалари ҳақида жорий йилдаёқ маълум қилиши мумкин", - деб ёзади нашр.

"Tesla маҳсулотидан келажакда камроқ йиғимлар олинади, шунингдек компания Гуандун вилояти ҳукумати томонидан қўллаб-қувватланади", - дея ёзди "Наньфан души". Сармоялар ҳажми, уни амалга ошириш муддати ва лойиҳа бошқа тафсилотлари номаълум.

Газета маълумотига кўра, 2017 йилнинг биринчи чорагида компания 25 минг дона автомобиль сотган, уларнинг 13 мингтаси Model S седани ва 12 мингтаси Model X йўлтанламасларидан иборат. 

Маълумот учун, 2003 йилда ташкил этилган Tesla электромобиллар ишлаб чиқаришга ихтисослашган. 2016 йил якунларига кўра компания 7 миллиард доллар даромад олган бўлса, зарар миқдори 773 млн. долларга тенг бўлди.

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 9710 Ўзбекистон
«Биринчи зарбада тиззаларигача, иккинчи зарбада белларигача». Лотин ва кирилл атрофидаги гаплар
17:30 / 16.08.2017 45156 Ўзбекистон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 40796 Lifestyle
Бухоро вилоят ҳокими ичимлик суви ва бозорлардаги гўшт таъминоти юзасидан баёнот берди
17 ёшли онанинг 2 ёшли боласини машинада қолдириши ҳалокатли якун топди
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 2513 Жамият
Етакчи брендлар Франкфуртдаги мотор-шоуда қатнашишдан воз кечишди
16:08 498 Жамият
Конте ва «Челси» раҳбарияти ўртасидаги тушунмовчилик тафсилотлари маълум қилинди
16:03 1516 Спорт
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 3541 Жамият
"Одноклассники" кайфият улашувчи сервисини ишга туширди
Кўпроқ янгиликлар