Бугунги шиддат билан ривожланиб бораётган даврда замон ўзгаришига қараб қонунчилик ҳам такомиллашиб бормоқда. Йил давомида юзлаб қонун ҳужжатлари қабул қилинмоқда. Уларни доимий ўрганиб бориш, мазмун-моҳиятини ўзлаштириш юридик хизмат ходимидан доимий равишда ўз устида ишлашни ва малакасини ошириб боришни талаб этади, деб хабар беради Адлия вазирлиги ахборот хизмати.

Шундан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 январь кунги ПҚ-2733-сон “Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан Давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматлари ходимлари тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида ва унинг ҳудудий органларида қонунчиликда белгиланган тартибда ҳар уч йилда камида бир марта малакасини ошириши ҳамда ҳар уч йилда бир марта аттестациядан ўтишлари қатъий белгиланди.