Саёҳат қилиш инсон умрини бир неча баробар узайтирар экан. Шу сабаб, ҳар бир инсон ўз яқинлари, оиласи, ҳамкасблари, дўстлари билан саёҳатга чиқишни, унутилмас дамларни бошдан ўтказишни хоҳлайди. Рост, шундай кунлар бутун умр ёдда қолади.

Биз ўтган йилда, Самарқанд шаҳрида ташкил этилган “Bo’ston Turizm Servis” МЧЖ сайёҳлик агентлиги фаолияти билан танишиб, агентликнинг юртимиз ва қўшни республикалар бўйлаб саёҳатлар ташкил қилаётганлигини ёритган эдик. Орадан бир йил ўтиб яна “Bo’ston Turizm Servis” МЧЖ сайёҳлик агентлиги фаолияти билан қизиқдик ва агентлик раҳбари Аббос Ҳазратқулов билан боғландик.

“Ўтган бир йил давомида сайёҳлик агентлигимиз фаолиятида юқори ўсишлар кузатилди. Юртимизнинг Самарқанд, Бухоро, Хива, Тошкент, Шаҳрисабз, Фарғона водийси ва бошқа тарихий шаҳарлари бўйлаб уюштириладиган қизиқарли саёҳатлар, диққатга сазавор жойларга экскурсиялар, муқаддас масканларимизга зиёратлар чинакам мароқли бўлмоқда. Арзон нарх ва сифатли хизмат бунга асос бўлаяпти. 

Саёҳат давомида замонавий транспортлар, меҳмонхоналар, ошхоналар ва малакали гид-экскурсоводлар хизмат кўрсатмоқда.

“Bo’ston Turizm Servis” МЧЖ сайёҳлик агентлиги нафақат юртимиз бўйлаб, балки қўшни республикаларга ҳам саёҳатлар ташкил қилмоқда. Биргина Туркистон шаҳрида жойлашган Хўжа Аҳмад Яссавий зиёратгоҳига қилинадиган зиёратлар бунга мисолдир.

Ҳозирги кунга келиб, сайёҳлик агентлигимиз республикамизнинг кўплаб касаба уюшмалари билан ҳамкорликда ишламоқда. Касаба уюшмаларининг ўз тизимидаги ходимлари ҳақида доимий қайғуришини кўриш бизга янада куч бағишлайди. Шунингдек, маҳаллалардаги фаоллар, идора-ташкилот ходимлари агентлигимизнинг хизматларидан доимий фойдаланиб келмоқда.

Саёҳат нархи саёҳатчилар сонига қараб белгиланади. Қанча кўп одам бўлса, шунча арзон бўлади. Ўттиз беш ва ундан ортиқ кишилик гуруҳлар учун қўшимча имтиёзлар берилади”.

Манзилимиз:
Самарқанд шаҳри, Атоий кўчаси 14-уй.

Телефон: +998 93 356-90-08
Тел/Факс: +998 66 237-06-16

Веб-сайт: www.bustontour.uz
Email:  bustontour@gmail.com
Facebook:  Bo‘ston turizm servis

Реклама ҳуқуқи асосида.