Жанубий Корея АҚШнинг КХДРга огоҳлантирувчи зарбаларига қарши

Жаҳон 10 Апрель 2017 13180
Фото: AP

Жанубий Корея ўз аҳолисининг хавфсизлигини ўйлаб, АҚШ томонидан КХДРга огоҳлантирувчи зарбалар берилишига қаршилигини эҳтиёткорлик билан билдирди, деб хабар беради Ёнҳап ахборот агентлиги.

"Огоҳлантирувчи зарба масаласи, Шимолий Кореянинг ядро муаммосини ҳал қилишга йўналтирилган бўлиши табиий, бироқ биз учун у фуқароларимизнинг хавфсизлигини таъминлашимизга боғлиқ", — дея миллий бирлашув вазири Ҳон Ён Пёнинг сўзларини келтиради агентлик. 

Унинг сўзларига кўра, 9 май куни ўтказилажак муддатидан олдинги президентлик сайловларидан сўнг шакллантириладиган Жанубий Кореянинг янги ҳукумати "АҚШ билан бу борада яқин ҳамкорлик қилиши керак".

Ўтган ҳафтада Япония бош вазири Синдзо Абэ АҚШ президенти Дональд Трамп билан телефон суҳбатидан сўнг, Вашингтон Шимолий Кореянинг ядро ва ракета синовларига жавоб қайтаришнинг эҳтимолли вариантларини кўриб чиқаётганини билдирган эди.

Корея Республикасида президентлик сайловлари собиқ давлат раҳбари Пак Кин Ҳэга импичмент билдириши ва ҳокимиятдан четлатилиши туфайли ўтказилмоқда.

Кўпроқ янгиликлар