Африка мамлакатларида 20 миллиондан ортиқ киши очликдан ҳалок бўлиши мумкин. Бу ҳақда БМТнинг гуманитар ҳаракатларни мувофиқлаштириш бошқармаси матбуот котиби Йенс Лаерк ўтказилган брифинг чоғида айтиб ўтган.

У берган маълумотларга кўра, Нигериянинг шимоли-шарқи, Жанубий Судан, Сомали ва Яманда 20 млн.дан зиёд киши оч қолмоқда ёки шу хавф ёқасида турибди. 

Унинг сўзларига кўра, мазкур мамлакатлардаги фожианинг олдини олишга жорий йилнинг ўзида 4,4 миллиард доллар маблағ талаб этилади.

Матбуот котибининг таъкидлашича, бутун жаҳон бўйлаб очлик хавф солаётган 100 миллион кишига ёрдам бериш учун 22,8 миллиард доллар керак, БМТ эса мазкур маблағнинг бор-йўғи 2,7 миллиардини тўплай олган холос.