АҚШ Грузияда Ҳарбий тайёргарлик марказини қуради

Жаҳон 11 Апрель 2017 5310

Тбилиси яқинида Грузия қуролли кучлари Ҳарбий тайёргарлик маркази барпо этилади. У АҚШ кўмагида қурилади. Бу ҳақда Грузия мудофаа вазири Леван Изория маълум қилди.

Грузия парламентининг мудофаа ва хавфсизлик қўмитасида чиқиш қилган вазирнинг айтишича, "ушбу марказни ташкил этиш лойиҳаси америкалик ҳамкорлар билан бирга амалга оширилмоқда". "Грузия бу марказни қуришга 10 млн лари (4 млн доллар) ажратади", -деб ойдинлик киритган мудофаа вазири. Унинг сўзларига кўра, марказ "Грузия мудофаа вазирлигининг Вазиандаги ҳудудида барпо этилади". 

Кўпроқ янгиликлар