АҚШ КХДРга ҳужум қиладими? Жанубий Корея ўз позициясини билдирди

Жаҳон 11 Апрель 2017 21295

АҚШ КХДРга қарши ҳарбий ҳаракатларни Жанубий Корея билан “қалин ҳамкорлик”сиз амалга оширмайди. Бу ҳақда Жанубий Корея мудофаа вазирлиги расмий вакили Мун Сан Гюн сешанба куни маълум қилди.

"(Агарда бундай амалиёт ўтказилса), бу Жанубий Корея ва АҚШнинг қалин ҳамкорлик асосидаги қўшма мудофааси доирасида бўлиб ўтади", - дея айтиб ўтган амалдор.

Унинг аниқлик киритишича, Сеул ҳамда Вашингтоннинг “қалин ўзаро мувофиқлиги” ва “альянс руҳи” бу масала бўйича “аввалдан маслаҳатлашиш”ни назарда тутган.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ ўтган ҳафтада Сурияда жойлашган авиабазага ракета зарбаси берди. Бу Қўшма Штатларнинг Шимолий Кореяга огоҳлантирувчи зарба бериши борасида гап-сўзлар тарқалишига олиб келди. Якшанба куни эса АҚШ “Карл Винсон” аваташувчиси бўлган авиагуруҳни Корея ярим оролига йўллагани ҳақида хабарлар пайдо бўлди.

Якшанба куни АҚШ президентининг миллий хавфсизлик масалалари бўйича ёрдамчиси Герберт Макмастер Пхеньянда ядро қуроли бўлиши “номақбул” эканини таъкидлаб ўтди. У шунингдек, Қўшма Штатлар президенти Дональд Трамп ҳарбийлардан “бу таҳдидни йўқ қилиш учун барча имкониятлар мажмуини таклиф этиш” учун тайёр туришни сўраганини қўшимча қилиб ўтган.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 33199 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 71050 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10029 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 134248 Жамият
Месси ҳам «Барселона»ни тарк этиши мумкин
23:30 26 Спорт
Эрдўған Германия ички ишлар вазирига “жойини билишни” маслаҳат қилди
23:17 506 Жаҳон
ОАВ: Барселонада портловчи моддалар ортилган фургонлар орқали учта нуқтада ҳужум режалаштирилганди
22:30 984 Жаҳон
«Суперкамбэк». Денисов 3 ойлик танаффусдан кейин сафга қайтган ўйинда «Локомотив» қаҳрамонлик кўрсатди
22:20 2446 Спорт
Австрияда катта чодирнинг ағдарилиши оқибатида 100 дан кўпроқ одам жабрланди
22:10 552 Жаҳон
Ҳиндистондаги темир йўл фалокати қурбонлари сони 20 кишига етди
22:00 922 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар