Алишер Усмонов Арсен Венгерга ўзига ворис топишни таклиф қилди

Спорт 11 Апрель 2017 14372

Россиялик миллиардер, Лондоннинг "Арсенал" клубининг 2-рақамли акциядори Алишер Усмонов клуб бош мураббийи Арсен Венгер ўрнига ворис тайёрлаш кераклигини айтди. "Бизга изчиллик керак. Бу жумладан, Венгерга давомчи тайёрлаш кераклигини англатади, бироқ буни одоб билан қилиш керак. Мен Венгернинг ўзи давомчисини тайёрлашини таклиф қилишим мумкин", деб айтди Усмонов Bloomberg ахборот агентлигига берган интервьюсида.  

Шу билан бирга Усмонов "Арсенал"нинг муаммолари фақатгина мураббий билан боғлиқ эмаслигини айтди. "Юз бераётганларда фақатгина мураббий айбдор деб ҳисобламайман. Жавобгарликнинг катта қисми директорлар кенгаши ва клубнинг бош инвестори Стэн Кронке зиммасида", деб қўшимча қилди Усмонов.

Усмонов 2016 йил феврали охирида ўзининг ҳамкори Фарҳод Моширийдан Red&White компаниясидаги унинг улушини сотиб олгандан кейин, "Арсенал"нинг йириклиги бўйича 2-рақамли акциядорига айланди. Усмоновнинг улуши 30,04 фоиз акцияни ташкил қилади. Клубнинг энг йирик акциядори эса ҳамон америкалик тадбиркор Стэн Кронке ҳисобланади ва унга 67,02 фоиз акция тегишли.

Венгер "Арсенал"ни 1996 йилдан бошқара бошлаган ва айни вақтда Англия премьер-лигасидаги бош мураббийлардан бирортаси Венгерчалик ўз клуби билан узоқ ишламаган. Француз "Арсенал" билан 3 карра Англия чемпиони бўлган.   

Айни вақтда "Арсенал" чемпионатда 6-ўринда кетмоқда ва уни Чемпионлар Лигаси зонасидан 7 очко фарқламоқда. Лондонликлар Англия кубогида иштирок этишни давом эттирмоқдалар ва яримфиналгача етиб келдилар. Клуб Чемпионлар Лигасидан 1/8 финалда "Бавария"га умумий ҳисобда 2:10 ҳисобда ютқазгандан кейин чиқиб кетди.   

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 35553 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 74706 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 11258 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 140010 Жамият
Ироқ бош вазир: Талл-Афорда ИШИДга қарши ҳужум бошланди
09:12 9 Жаҳон
БМТ бош котиби Финляндиядаги терактни қоралади
09:07 24 Жаҳон
АҚШда юк машинасининг музлатиш камерасидан 60 нафар мигрант топилди
09:03 226 Жамият
Хитой соҳиллари яқинида иккита балиқ овловчи кема тўқнашиб кетди
08:53 231 Жамият
Исроил бош вазири Владимир Путин билан яқин кунларда учрашишни мўлжалламоқда
08:43 397 Жаҳон
Тинч океанида 1945 йилда чўктириб юборилган АҚШ крейсери топилди
08:34 1788 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар