Янги қарор: Сурхондарёда ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш яхшиланади

Ўзбекистон 11 Апрель 2017 7150
Фото: Sputnik

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Сурхондарё вилояти соғлиқни сақлаш муассасаларида ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишни янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида” қарор чиқарди.  

Унга кўра, Республика аҳолисига юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш учун шарт-шароитлар яратиш, республика ихтисослаштирилган марказларининг вилоят ва туман даражаларидаги тиббиёт муассасалари билан касалликларни профилактика, диагностика қилиш ва даволаш, Сурхондарё вилояти соғлиқни сақлаш муассасаларининг моддий-техника базасини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш масалаларидаги ўзаро вертикал алоқасини мустаҳкамлаш мақсадида қатор чора-тадбирлар белгиланди.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси ҳамда Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг қуйидагилар тўғрисидаги таклифларига розилик берилди:

Сурхондарё вилоят перинатал марказининг беморлар ўрни фондини 160 тагача кўпайтириш, уни Сурхондарё вилоятининг офтальмология шифохонаси бинолари ва иншоотларида жойлаштириш, шунингдек Денов, Шеробод, Шўрчи, Бойсун ва Қумқўрғон туманлари тиббиёт бирлашмаларида перинатал бўлимлар ташкил этиш;

Сурхондарё вилоят офтальмология шифохонасини Сурхондарё вилоят перинатал маркази бинолари ва иншоотларига жойлаштириш, унинг беморлар ўрни фондини 70 тагача қисқартириш йўли билан уни оптималлаштириш, шунингдек Денов туман тиббиёт бирлашмасида офтальмология бўлими ташкил этиш;

Сурхондарё вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази урология бўлимининг беморлар ўрни фондини 50 тагача кўпайтириш, шунингдек Денов туман тиббиёт бирлашмасида урология бўлими ташкил этиш.

Қуйидагилар Сурхондарё вилояти перинатал маркази, вилоят офтальмология шифохонаси ва вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази урология бўлимининг асосий вазифалари этиб белгиланди:

вилоят ва яқин атрофдаги минтақалар аҳолисининг янада самарали ва юқори технологияли диагностика методларига, касалликларни илғор жаҳон ютуқлари даражасида даволаш ва профилактика қилишга бўлган эҳтиёжини таъминлаш;

тиббий техника ва аппаратларнинг мавжуд паркини доимий равишда янгилаб бориш ва модернизация қилишни таъминлаш, муассасаларни ихтисослаштирилган, юқори малакали тиббий ёрдам кўрсатиш имконини берадиган замонавий тиббий анжомлар билан жиҳозлаш;

муассасаларнинг тиббиёт ходимлари касбий даражасини шу жумладан мутахассисларнинг етакчи хорижий тиббиёт ўқув муассасалари ва клиникаларида стажировкасини ташкил этиш ҳисобига доимий равишда ошириш ва такомиллаштириш;

мутахассис врачларнинг ўз мактабини шакллантириш ва ривожлантириш ҳамда вилоятнинг бошқа туманларини ўз соҳаси бўйича юқори малакали мутахассислар билан таъминлаш;

беморларни даволашнинг ўз илғор методлари ва технологияларини ишлаб чиқишга ва тиббий амалиётга жорий этишга йўналтирилган илмий тадқиқотларни ўтказиш;

соҳага оид етакчи хорижий тиббиёт муассасалари ва марказлари билан халқаро ҳамкорликни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, ахборотлар, тўпланган тажриба ва мутахассислар билан кенг алмашувни таъминлаш.

Шунингдек, қарорда белгилаб қўйилишича, республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси ва урология марказлари тегишли равишда Сурхондарё вилоятининг офтальмология шифохонасига ва вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг урология бўлимига ташкилий-методик ва илмий-амалий ёрдам кўрсатадилар;

Сурхондарё вилоят перинатал маркази, вилоят офтальмология шифохонаси, вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази урология бўлимининг беморлар ўрни фондини оптималлаштириш, шунингдек тегишли туманларнинг тиббиёт бирлашмаларида уларнинг бўлимларини ташкил этиш Сурхондарё вилояти соғлиқни сақлаш муассасаларининг амалдаги беморлар ўрни фонди доирасида амалга оширилади.

Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов зиммасига юкланди.

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 53520 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 69090 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 36429 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 20935 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 79412 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61353 Жамият
Терракота армияси яратилиши сири очилди
22:33 89 Жаҳон
НАСА АҚШни Йеллоустон супервулқонидан ҳимоя қилиш йўлини ўйлаб топди
22:22 422 Жаҳон
Бекободда сайёр қабул: ўн мингга яқин мурожаат жойида кўриб чиқилди
22:01 403 Жамият
Қувасой шаҳрида “Набирамга бир китоб” хайрия акцияси бўлиб ўтди
21:58 206 Жамият
Кўпроқ янгиликлар