«Арсенал» АПЛнинг 32-турида «Кристал Пэлас» майдонига сафар қилиб, 0:3 ҳисобидаги мағлубият билан қайтди. Бу натижа орқали клубнинг 3та антирекорди қайд этилди.

Арсен Венгер даврида (у жамоани 1996 йилдан буён бошқариб келмоқда - таҳр.) жамоа илк марта қаторасига 4та сафар ўйинини бой берди. Бунгача чемпионат доирасида «Арсенал» «Челси» (1:3), «Ливерпуль» (1:3) ва «Вест Бромвич» (1:3) жамоаларига қарши сафар ўйинларида ютқазганди. Бунгача лондонликлар билан 1992 ва 1995 йилларда шундай ҳолат кузатилган эди.

Шунингдек, «канонирлар» Венгер бошқарувида илк марта «Кристал Пэлас»га ютқазди, шунингдек, жамоа 1929 йилдан буён қаторасига 4 сафар учрашувида 3тадан гол ўтказди.