«Арсенал» Англия чемпионатининг 32-турида меҳмонда «Кристал Пэлас»дан мағлубиятга учради. Лондондаги «Селхерст Парк» стадионида ўтган учрашув 3:0 ҳисобида якунланди.

«Бургутлар»ни 1-бўлимда Эндрос Таунсенд ҳисобда олдинга олиб чиқди. Учрашувнинг 2-бўлимида меҳмонлар ғалабасини Йоан Кабай ва пенальтини бехато амалга оширган Лука Миливоевич янада мустаҳкамладилар.

«Арсенал» шу турдан кейин 54 очко билан мусобақа жадвалида 6-ўринда қолмоқда, «Кристал Пэлас» эса 34 очко билан 16-ўринни эгалламоқда.

Англия Премьер-лигаси. 32-тур
Кристал Пэлас – Арсенал 3:0 (1:0, 2:0)
Голлар: 1:0 – 17 Таунсенд, 2:0 – 63 Кабай, 3:0 – 68, пенальти Миливоевич. 
Кристал Пэлас – Хеннесси, Уорд, Келли, Сако, Шлупп, Миливоевич (Фламини, 82), Кабай (Макартур, 74), Заа (Дилэйни, 88), Панчон, Таунсенд, Бентеке.
Арсенал – Мартинес, Бельерин, Мустафи, Габриэл, Монреаль, Жака, Эл-Ненни (Рэмзи, 59), Уолкотт (Окслейд-Чемберлен, 69), Ўзил, Санчес, Уэлбек (Жиру, 60).
Огоҳлантиришлар: Мустафи (22).